Фуқаронинг 116 млн. сўм алимент қарздорлиги яқин қариндошлари томонидан тўлаб берилди

Фуқаронинг 116 млн. сўм алимент қарздорлиги яқин қариндошлари томонидан тўлаб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2022 йил 31 октябрдаги суд буйруғига асосан, қарздор Х. А дан ундирувчи М. Д фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти алимент ундириш белгиланган.

Бироқ қарздор зиммасига юклатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажармасдан, 116 млн. сўм миқдорида алимент қарздорлиги юзага келишига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан қарздорга нисбатан қонуний чоралар кўрилиб, 2026 йил 19 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси тўртинчи қисмига асосан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Кўрилган чоралар натижасида қарздорнинг яқин қариндошлари томонидан 116 миллион сўм миқдоридаги алимент қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилди.

Ушбу ҳолат ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги моддий таъминот мажбуриятларини ўз вақтида ва виждонан бажариши нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар