Бухорода аёл ҳамкасбига шаҳвоний шилқимлик қилган жарроҳ 5 суткага қамалди

1 дақиқа ўқиш2
Бухорода аёл ҳамкасбига шаҳвоний шилқимлик қилган жарроҳ 5 суткага қамалди

Бухоро вилоятининг Жондор туманида жарроҳ шифокор касб байрами муносабати билан ўтказилган тадбирда аёл ҳамкасбига нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Воқеа 2026 йил 6 ноябрь куни Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда юз берган. Жарроҳ бўлиб ишловчи Б.Б. тадбир давомида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, аёл ҳамкасбига шилқимлик қилган.

Аёл ундан бундай ҳаракатларни тўхтатишни сўраган. Бироқ шифокор кейинчалик ҳам унга жинсий алоқа қилишни таклиф этувчи шаҳвоний мазмундаги SMS-хабарлар юборган.

Суд мажлисида Б.Б. айбига иқрор бўлиб, ҳамкасбидан узр сўраган. Аммо жабрланувчи уни кечирмаслигини билдириб, нисбатан оғирроқ жазо тайинлашни сўраган.

Маълум бўлишича, дастлаб ҳолат майда безорилик сифатида баҳоланган. Бироқ суд шифокорнинг ҳаракатларини шаҳвоний шилқимлик деб топиб, ишни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми бўйича қайта квалификация қилган.

Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди қарори билан шифокорга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?