Алиментдан қарзи бўлган отанинг қочиши узоққа чўзилмади

Қонун талабларидан бўйин товлаш, зиммасидаги мажбуриятлардан қочиш ва узоқ вақт давомида яшириниб юриш қарздорни жавобгарликдан озод этмайди.
Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида узоқ вақт давомида яшириниб келган қарздорнинг турган жойи аниқланиб, ўз уйига қайтарилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Ж.Д.дан ундирувчи С.С.нинг фойдасига алимент тўлаш белгиланган.
Шунга қарамасдан қарздор алимент пулини мунтазам равишда тўламай келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 245,9 млн сўмни ташкил этган. Қарздорнинг яшаш манзили аниқланмаганлиги сабабли ушбу қарздорликни ундириш имкони бўлмаган ва унга нисбатан бўлим давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.
Амалга оширилган ҳаракатлар натижасида қарздор Тошкент шаҳридаги Қурилишда топилиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шундан сўнг, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл шаҳар судига юборилди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…