Ўзбекистонда эрта никоҳ ва вояга етмаганлар ҳомиладорлигини яширганлар қанча жарима тўлайди?

Ўзбекистон1 дақиқа ўқиш1
Ўзбекистонда эрта никоҳ ва вояга етмаганлар ҳомиладорлигини яширганлар қанча жарима тўлайди?

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва 16 ёшга тўлмаган қизларнинг ҳомиладорлиги ҳақида тегишли идораларга хабар бермаган мансабдор шахслар ҳамда ташкилот ходимлари маъмурий жаримага тортилиши мумкин. Бу орқали бундай ҳолатларни яшириш ва ўз вақтида маълум қилмасликнинг олдини олиш кўзда тутилмоқда.

24 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, кодексга янги 188⁵-модда киритилиши режалаштирилган. Унга кўра, эрта никоҳ ва 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг ҳомиладорлиги билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида ички ишлар органлари ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига белгиланган тартибда хабар бериши шарт бўлган масъуллар ушбу мажбуриятни бажармаса, жаримага тортилиши мумкин.

Депутатлар таъкидлашича, амалиётда айрим ҳуқуқбузарликлар ҳақида ваколатли идораларга ўз вақтида маълумот берилмаслиги оқибатида уларни аниқлаш ва қонуний чоралар кўриш қийинлашмоқда.

Хусусан, 2025 йилда 536 та эрта туғруқ ҳолати «Е-материал» ахборот тизимида қайд этилмаган. Шунингдек, мазкур ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳам ўтказилмаган.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади — бундай ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва масъул ташкилотлар жавобгарлигини ошириш. Шу билан бирга, хотин-қизлар ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Мазкур ташаббус президентнинг 2026 йил 3 мартдаги аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган фармони ижроси доирасида Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси жорий йил сентябрь ойида жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган эди. Унда ўзини ўзи бошқариш органлари, ФҲДЁ бўлимлари, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда диний идора вакилларининг ҳам тегишли ҳолатлар ҳақида хабар бериш мажбурияти белгиланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?