Шаҳрисабзда тиланчилик қилган аёл жаримага тортилди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида тиланчилик билан шуғулланган аёлга нисбатан маъмурий жазо қўлланди. Ундан йиғиб олган 8 минг сўм ҳам давлат фойдасига мусодара қилинди.
Маълум қилинишича, аёл 2026 йил 5 ноябрь куни ерости йўлагида ўткинчилардан пул сўраб юрган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланган.
Текширув давомида ундан тиланчилик орқали йиғилган 8 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳолат юзасидан суд қарори чиқарилиб, фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188³-моддаси билан айбдор деб топилган. Унга 440 минг сўм миқдорида жарима тайинланган. Шунингдек, тиланчилик орқали йиғилган 8 минг сўм ҳам давлат фойдасига мусодара қилинган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…