
1984 йилда туғилган Ориф Зоҳидов 2008 йилдан буён туман электр тармоқлари корхонаси назоратчи лавозимида ишлаб келган. Шу вақт ичида у кўплаб истеъмолчиларни алдаб келгани аниқланди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашрига асосланиб Kun.uz ёзмоқда.
Зоҳидов қуйидаги схема бўйича ишлаган: электрон ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини кўпиртириб кўрсатиб, истеъмолчиларни қўрқитган, каттакон жаримага тортилиши айтган. Сўнг “ишни енгиллатиб бериш” баҳонасида ундан пул олган ва ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириб берган, тегишли ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган.
Жумладан, шу йил бошида Нигина Нўмонованинг уйига ташриф буюриб, унинг давлатдан 1.5 млн сўм қарзи борлигини айтган, “масалани ҳал қилиш” учун 150 доллар сўраган. Унинг ҳаракатлари ноқонунийлиги тушунган аёл тегишли идораларга мурожаат қилган. Натижада Ориф Зоҳидов ундан 150 доллар олаётганида жиноят устида ушланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар