Тошкентда ичимлик суви аппаратларини бузиб, пулларини ўғирлаган ёшлар ушланди

1 дақиқа ўқиш10
Тошкентда ичимлик суви аппаратларини бузиб, пулларини ўғирлаган ёшлар ушланди

Тошкент шаҳрининг икки туманида кўчаларга ўрнатилган ичимлик суви тарқатиш аппаратларини бузиб, ичидаги пулларни ўғирлашда гумонланган бир гуруҳ ёшлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда номаълум шахсларнинг сув аппаратларини бузиб, улардаги пулларни олиб кетаётгани акс этган видеолар тарқалган эди. Ушбу тасвирлар фойдаланувчилар орасида муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари видеоларни ўрганиб, воқеага алоқадор шахсларни аниқлади. Маълум бўлишича, гумонланувчилар пойтахтнинг Учтепа ва Юнусобод туманларида ўрнатилган филтрланган ичимлик суви аппаратларини бузиб, уларнинг ичидаги нақд пулларни қўлга киритган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида 2004 йилда туғилган Р.А., 2007 йилда туғилган И.С. ва М.Н., 2008 йилда туғилган А.Қ., 2010 йилда туғилган Н.Ғ. ҳамда 2011 йилда туғилган Р.О. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси, яъни ўғрилик бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда қўлга олинганларнинг бошқа шу каби ҳолатларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда. Тергов якунларига кўра, уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?