
Ўзбекистонлик абитуриент бир вақтнинг ўзида 18 та университетга ўқишга киришга муваффақ бўлди ва бу борада рекорд ўрнатди. У шунингдек, яна бир университетдан жавоб кутмоқда. Бу ҳақда Замон дастурида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили бошқа бир абитуриент бир вақтнинг ўзида 14 та ОТМга ўқишга кирган эди.
18 та ОТМ талабаси бўлган Жаҳонгир Маҳамматкаримовнинг айтишича, у кирган университетлар орасида БАА, Малайзия, Жанубий Корея, Россия ва Тошкент шаҳридаги ИНҲА, Иқтисодиёт ва бошқа университетлар бор. Абитуриент ОТМларнинг учтасига грант асосида кирган.
У шунингдек, ўқишни Губкин номидаги Москва нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиалида давом эттиришни исташини маълум қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар