11:30 / 04.12.2019
3 089

Андижондан Умра зиёратига жўнатилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси сохта бўлиб чиқди

Андижондан Умра зиёратига жўнатилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси сохта бўлиб чиқди
Сўнгги вақтларда айрим турфирмалар сохта Умра визасини расмийлаштириб, Саудия Арабистони виза низомига зид равишда Ўзбекистон фуқароларини мазкур мамлакатга киритишга уринмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, 26 ноябрь, сешанба куни Андижон вилоятида жойлашган туристик фирмалардан бири томонидан Жидда шаҳрига жўнатилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси қалбаки бўлиб чиққан.

Ушбу турфирма 14 нафар зиёратчига қалбаки визаларни расмийлаштирган ва Саудия Арабистонига юборган. Саудия Арабистони чегара хизматининг маълум қилишича, уларнинг визаси бекор қилиниб, мамлакатга киритилмасдан депортация қилинган.

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АКнинг Саудия Арабистонидаги вакиллари билан ҳамкорликда ҳолат юзасидан барча зарурий ташкилий тадбирлар амалга оширилиб, 27 ноябрь, чоршанба куни «Жидда—Тошкент» рейси билан юқоридаги 14 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижондан Умра зиёратига жўнатилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси сохта бўлиб чиқди