12:55 / 29.03.2020
6 229

Коронавируснинг организмда сақланиб қолиш муддати маълум қилинди

Коронавируснинг организмда сақланиб қолиш муддати маълум қилинди
Фото: ИЗВЕСТИЯ/Дмитрий Коротаев
Коронавирусдан соғайиб кетганларда яна бир ҳафта давомида вирус сақланиб қолиши мумкин. Шу сабабли улар яна бир ҳафта давомида касаллик ташувчилари бўлиб қолишлари мумкин.

Бундай хулосага халқаро олимлар гуруҳи Пекин тиббиёт марказида ўтказган тадқиқотлари натижаларига кўра келишди. Натижалар ATSJournals нашрида чоп этилган.

Шифокорлар шифохонада 28 январдан 9 февралгача даволанган 16 бемор ҳақидаги маълумотларни ўрганишган. Беморларнинг ўртача ёши 35,5 йилни ташкил қилган. Уларнинг барчаси касалликдан фориғ бўлган, буни полимераза занжир реакцияси усули бўйича ўтказилган икки тест кўрсатган.

Беморлар касалликни турли даражада бошдан кечирганлар. Уларда вируснинг ўртача инкубация даври 5 кунни, интенсив даволаш эса 8 кунни ташкил қилган.
Аниқланишича, соғайиб кетган беморлардан ярми касалликлар аломатлари йўқолгандан кейин ҳам 1 кундан 8 кунгача вирус тарқатиши давом этган.

Тадқиқот муаллифларидан бири Ликсин Се соғайиб кетган беморларнинг яна 1-2 ҳафта карантинда қолишини тавсия қилган.
“Тадқиқотимиз натижаси коронавирусдан фориғ бўлганларнинг ярми организмида барча аломатлар йўқолгандан кейин ҳам 1 кундан 8 кунгача вирус сақланиб қолганини кўрсатган”, деб айтган олимлар гуруҳи аъзоси Локеш Шарма.

Бундан ташқари, олимларнинг фикрича, кексаларда вирус янада кўпроқ муддат қолиши мумкин.
Шу сабабли олимлар шифокорларни беморлар ортидан улар шифохонадан чиқарилгач ҳам кузатув олиб боришга чақиришган.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович коронавирус барча ёшдаги одамлар учун хавфли эканини, ёшлар бу касалликка камроқ чалинишини, аммо шунга қарамай, барчани бирдай асраш лозимлигини таъкидлаб ўтган.

Коронавирус организм сақланиб қолиш
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)