21:11 / 29.08.2020
1 702

Машинасини қайтариб олиш учун қарздор ота алиментни 1 кунда тўлади

Машинасини қайтариб олиш учун қарздор ота алиментни 1 кунда тўлади
Бу дунёда турфа инсонлар, турфа тақдирлар бор. Бир умрга бахтли яшашни ният қилиб турмуш қурган жуфтлик ажрашиб кетади. Бунга сабаблар турлича, аммо оилада эркак киши оталик масъулиятини унутмаслиги лозим.

Фуқаро Ғ.Хуррамов ҳам фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 19.06.2020 йилдаги қарорига асосан, даъвогар Н.Алиқулова фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент пулларини тўлаш белгиланган бўлса-да, у икки ой давомида бундан бўйин товлаб келган.

Бюронинг Яккабоғ туман бўлими давлат ижрочиларининг огоҳлантиришларига қарамасдан қарздорлик бартараф этилмагач, жорий йилнинг 27 август куни унга тегишли автомашина хатланиб, жарима майдончасига олиб бориб қўйилди.

Буни қарангки, қарздор шу куннинг ўзида алимент пулларини тўлаб, машинасини олиб кетди.
Шунчаки ачинамиз, хоос. Наҳотки, ўз фарзандига алимент тўлаши учун қандайдир чоралар кўришга мажбур бўламиз? Наҳотки, жонсиз темир пушти камаридан бўлган фарзандидан устун?

Шамсиддин Махаммадиев
МИБ Яккабоғ туман бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машинасини қайтариб олиш учун қарздор ота алиментни 1 кунда тўлади