Мирободда алиментчи отага нисбатан чора кўрилиб, қарздорлик ундирилди

1 дақиқа ўқиш80
Мирободда алиментчи отага нисбатан чора кўрилиб, қарздорлик ундирилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Миробод туманлараро судининг қарорига кўра, қарздор Б.Г.
  • Эрматовдан бир нафар фарзанди таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.
  • Қарздор 2024 йил 1 декабрдан 2026 йил 1 сентябргача бўлган даврда алимент мажбуриятини бажармасдан, 13 894 минг сўм қарздорлик юзага келтирган.
  • Ушбу қарздорлик сабабли Б.Г.

Фарзанднинг муносиб таъминоти ва келажаги учун ғамхўрлик қилиш ҳар бир ота-онанинг энг муҳим масъулиятларидан биридир. Айниқса, алимент тўловлари фарзанднинг кундалик эҳтиёжлари, таълим-тарбияси ва муносиб шароитда улғайиши учун муҳим аҳамиятга эга.

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Б.Г. Эрматовдан ундирувчи А.Р. Эрматова фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида ҳар ой алимент ундириш белгиланган.

Бироқ қарздор 2024 йил 1 декабрдан 2026 йил 1 сентябрга қадар бўлган даврда алимент мажбуриятини бажармасдан, фарзанди таъминоти учун белгиланган маблағларни тўлашдан бўйин товлаб келган. Натижада алиментдан 13 894 минг сўм қарздорлик юзага келган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ўз мажбуриятини бажариш зарурлиги бир неча бор тушунтирилганига қарамай, алимент қарздорлиги бартараф этилмаган.

Шу сабабли қарздорга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилган. Жумладан, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2026 йил 10 сентябрдаги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасига мувофиқ 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фарзанд учун тўланадиган алимент — шунчаки қарз эмас. Бу фарзанднинг бугунги эҳтиёжлари ва эртанги келажаги учун зарур бўлган маблағдир. Шу боис ҳар бир ота-она ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини ўз вақтида ва виждонан бажариши муҳим.

Зеро, фарзанд таъминоти кечиктирилиши мумкин бўлган мажбурият эмас. Фарзанднинг ҳаққи — ўз вақтида таъминланиши керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?