Излаган имкон топар: Бешариқда фуқаро алимент учун ер майдонини сотди

1 дақиқа ўқиш8
Излаган имкон топар: Бешариқда фуқаро алимент учун ер майдонини сотди

Бошқа оила қуриш ниятидаги бешариқлик эркак алимент мажбуриятини олдиндан бажариш учун яшаш хонадонига тегишли ер майдонининг бир қисмини сотди. Ҳаётда ҳар хил тақдирлар, турли қарорлар бор. Баъзан инсон келажакдаги режаларини амалга ошириш учун жиддий қадам ташлашга мажбур бўлади.

Бешариқ туманида яшовчи бир эркак ҳам бошқа оила қуриш ниятида алимент мажбуриятларини олдиндан бажаришга қарор қилди.

Маълум бўлишича, у собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишувга эришган. Келишувга кўра, келгусида алимент масаласида безовта қилмаслик шарти билан эркак фарзандлари таъминоти учун белгиланган тўловларни олдиндан қоплашни зиммасига олган.

Эътиборлиси, 60 миллион сўм маблағни тўлаш учун эркак ўз яшаш хонадонига тегишли ер майдонининг бир қисмини сотишга мажбур бўлган. Шу тариқа, у 60 миллион сўмни алимент тўловлари ҳисобига олдиндан тўлаб берди.

Мазкур алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Бешариқ туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган.

Зеро, фарзандлар олдидаги масъулият — шунчаки мажбурият эмас, балки ота-оналик бурчидир.

Алимент тўловларини олдиндан амалга ошириш эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?