“Чодаксой”да чўкиб кетган йигитнинг жасади бир ҳафталик қидирувдан сўнг топилди

“Чодаксой”да чўкиб кетган йигитнинг жасади бир ҳафталик қидирувдан сўнг топилди

Наманган вилояти Поп туманидаги “Чодаксой” сойида чўкиб кетган 24 ёшли йигитнинг жасади бир ҳафтадан ортиқ давом этган қидирувлардан сўнг топилди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Фарғона вилоятида туғилган йигит 28 май куни “Шайхон” МФЙ ҳудудидаги дам олиш маскани яқинидан оқиб ўтувчи сойда чўмилиш тақиқланган жойга тушган ва сув оқимида чўкиб кетган.

Шундан сўнг қидирув-қутқарув ишлари бошланган. Қутқарувчилар сув устида ва сув остида узлуксиз излаш ишларини олиб борган.

4 июнь куни йигитнинг жасади сойдан топилиб, тегишли ташкилотларга топширилган. Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ФВБ фуқароларни чўмилиш тақиқланган ва хавфли ҳудудларда сувга тушмасликка чақирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар