Майами калити Мессига топширилди

Аргентина футболи афсонаси Лионель Месси АҚШнинг Майами шаҳрида катта шарафга сазовор бўлди — унга шаҳарнинг рамзий калити топширилди. Тантанали маросимда шаҳар мэри Фрэнсис Суарес бу калитни шахсан Мессига тақдим этди.
— Сизга бу калитни шаҳримиз учун қўшган ҳиссангиз ва жаҳон футболига қилаётган хизматларингиз учун топширяпман. Майамини ва бутун мамлакатни илҳомлантираётганингиз учун миннатдорман, — деди мэр Суарес маросимда.
Маълумот учун, Лионель Месси 2023 йил ёзидан буён “Интер Майами” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Яқинда эса у клуб билан шартномасини 2028 йил декабргача узайтирди.
Шу тариқа, шаҳар раҳбарияти Мессининг нафақат спортдаги, балки Майамининг маданий ва жамоат ҳаётидаги таъсирини ҳам эътироф этди.





























Изоҳлар 0
…