date
views 0

“Реал Мадрид” охирги дақиқада “Маллорка”ни мағлуб этди

“Реал Мадрид” охирги дақиқада “Маллорка”ни мағлуб этди
Ла Лиганинг 36-турида “Реал Мадрид” ўз майдонида “Маллорка”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Меҳмонлар 11-дақиқада Мартин Валент голи билан ҳисобни очишди.

Бироқ “Реал Мадрид” иккинчи бўлимда ҳисобни аввал Килиан Мбаппе (68’) голи билан тенглаштирди, кейин эса учрашувнинг 90+5 дақиқасида Хако́бо Рамон ғалаба голини киритди.

Уй жамоаси тўпга 72% эгалик қилди, 39 марта зарба берди, шулардан 13 таси аниқ бўлди. “Маллорка” бор-йўғи 4 та зарба билан чекланди.

Ҳимояда яхши ҳаракат қилган “Маллорка” сўнгги дақиқаларгача очко сақлаб келди, аммо охир-оқибат ютқазди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал Мадрид” охирги дақиқада “Маллорка”ни мағлуб этди