Лондон осмонида улкан аждарҳо пайдо бўлди

1 дақиқа ўқиш104.9K
Лондон осмонида улкан аждарҳо пайдо бўлди

24 июн куни Лондон аҳолиси ноодатий манзарага гувоҳ бўлди. Шаҳар осмонида улкан аждарҳо учиб ўтгани кўплаб одамларни ҳайратга солиб, айримларни эса илк дақиқаларда чўчитиб юборди.

Маълум бўлишича, бу машҳур “Аждар уйи” (“House of the Dragon”) сериалининг 3-мавсуми премьераси муносабати билан ташкил этилган махсус акция бўлган. Тадбир доирасида Лондоннинг рамзий масканлари — Тауэр қалъаси ва Темза дарёси узра 8 метр узунликдаги механик аждаҳо модели учирилган.

Аждаҳо модели Германиянинг авиация соҳасида фаолият юритувчи компанияси томонидан яратилган бўлиб, унинг вазни 13 килограммни ташкил этади. Мазкур лойиҳани ишлаб чиқиш ва тайёрлаш ишлари қарийб уч ой давом этган.

Ноодатий акция ижтимоий тармоқларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Кўплаб фойдаланувчилар улкан аждарҳо осмон узра парвоз қилаётган лаҳзалар акс этган видеоларни улашиб, уни сериал премьераси учун ўйлаб топилган энг таъсирчан реклама кампанияларидан бири деб баҳоламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?