Нидерландияда илк бор кичик болага ҳаётни тугатиш амалиёти қўлланилди

1 дақиқа ўқиш55.4K
Нидерландияда илк бор кичик болага  ҳаётни тугатиш амалиёти қўлланилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Нидерландияда эвтаназия қонунига киритилган ўзгаришлардан сўнг, 12 ёшга тўлмаган оғир касал болага нисбатан илк бор шифокор ёрдамида ҳаётни тугатиш амалиёти бажарилди.
  • Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Софи Ҳерманс парламентга тақдим этган йиллик ҳисоботида маълум қилди, бироқ боланинг ёши ва ташхиси ошкормаслиги айтилди.

Нидерландияда эвтаназия тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгаришлардан кейин 12 ёшга тўлмаган болага нисбатан биринчи марта шифокор ёрдамида ҳаётни тугатиш амалиёти қўлланилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Софи Ҳерманс парламентга тақдим этган йиллик ҳисоботида маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, ўтган йили даволаб бўлмайдиган оғир касалликка чалинган болага нисбатан ушбу жараён амалга оширилган. Бироқ унинг ёши ва ташхиси ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаган. Энди мазкур ишда иштирок этган шифокорнинг ҳаракатлари қонун доирасида бўлган-бўлмагани прокуратура томонидан ўрганилади.

Нидерландия ҳукумати 2024 йилда 1 ёшдан 12 ёшгача бўлган оғир касал болалар учун эвтаназияга рухсат берувчи қоидаларни тасдиқлаган эди. Қонунга кўра, ушбу амалиёт фақат беморнинг азоблари ўта оғир бўлганда ва аҳволини яхшилаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолатларда қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, шифокорлар қарор қабул қилишдан олдин бир нечта қатъий талабларга амал қилиши шарт. Улар беморнинг ҳолатини баҳолаши, барча маълумотларни тақдим этиши, бошқа даволаш усуллари мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилиши ҳамда мустақил шифокор хулосасини олиши керак. 12 ёшга тўлмаган болалар учун эса ота-оналарнинг розилиги мажбурий ҳисобланади.

Маълум қилинишича, мазкур қонун йилига тахминан 5–10 нафар болага нисбатан қўлланилиши мумкин. Нидерландия 2002 йилда дунёда эвтаназияни қатъий шартлар асосида қонунийлаштирган биринчи давлатга айланган эди. Бельгия эса 2014 йилдан бери барча ёшдаги болалар учун шифокор ёрдамида ҳаётни тугатиш амалиётига рухсат бериб келмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Нидерландияда эвтаназия ёки шифокор ёрдамида ҳаётни тугатиш билан боғлиқ 10 341 та ҳолат қайд этилган. Бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 3,8 фоизга ошган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?