
ОАВ “Серик Беледиеспор” ҳимоячиси Кирилл Гоцук ҳамда унинг жамоадоши Илья Берковскийга қизиқиш билдирayotgan клублар номини маълум қилди. Ҳар икки футболчи жамоага Сергей Юран бош мураббий бўлган пайтда келиб қўшилган эди.
Бироқ россиялик мутахассис “Серик Беледиеспор” бош мураббийлиги лавозимини тарк этди. Metaratings хабарига кўра, Гоцук фаолиятини “Бандирмаспор”да давом эттириши мумкин.
Берковский эса “Эрзурумспор”, “Чорум” ёки “Ризеспор” вариантлари қаторида тилга олинмоқда. Ушбу рўйхатда фақат “Ризеспор” Туркия Суперлигаси вакили ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Юран “Серик Беледиеспор”ни 2025 йил ёзида қабул қилиб олганди. Клуб инвесторларидан бири сифатида Москва вилоятининг “Химки” клубининг собиқ ҳомийси Туфан Садыгов ҳам тилга олинган.
Кейинчалик “Серик Беледиеспор”да молиявий муаммолар юзага келди ва клуб Юран билан хайрлашди. Маошлар кечикиши ортидан футболчилар жамоани тарк эта бошлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.