Нойер ва Бауман Бундеслигадаги ноёб рекордни такрорлади

Бундеслиганинг навбатдаги турида тақвим «Бавария»ни учинчи ўринда бораётган «Хоффенхайм»га қарши тўқнаш келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув икки дарвозабон — Мануэл Нойер ва Оливер Бауман учун ҳам алоҳида аҳамият касб этди. Бу уларнинг Германия олий лигаси доирасида бир-бирига қарши ўтказган 27-ўйини бўлди ва шу тариқа Бундеслигадаги рекорд натижа такрорланди. Аввал бу кўрсаткич Айке Иммел ва Ули Штайнга тегишли эди, энди эса Нойер ҳамда Бауман ҳам ушбу рўйхатдан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, ўйинда «Бавария» рақиб таркибидаги четлатишдан унумли фойдаланиб, 5:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг