Ўзбекистонда яна гўшт нархи ошиб бормоқда

Ўзбекистонда мол гўшти нархининг ошиши давом этмоқда. Шу билан бирга, мамлакатга олиб кирилаётган импорт ҳажми кетма-кет икки ой давомида қисқарган.
Маълумотларга кўра, апрель ойида мамлакатга 57 миллион долларлик 11,2 минг тонна мол гўшти импорт қилинган. Бу март ойига нисбатан 1,5 минг тоннага кам кўрсаткични ташкил этган.
Шунингдек, қўй ва товуқ гўшти импорти ҳам қисқаргани қайд этилмоқда. Мутахассислар бу ҳолат ички бозордаги нархларга ҳам таъсир кўрсатаётганини таъкидламоқда.
Айни пайтда гўшт маҳсулотлари нархи ошишда давом этмоқда. Хусусан, йиллик ҳисобда қўй гўшти нархи 20 фоиздан ортиққа қимматлашган.





























Изоҳлар 0
…