Жаҳонгир Отажонов видеоси тармоқларда портлади: “Ёмғир ёғалоқ” остида рақс

Хонанда Жаҳонгир Отажонов Instagram саҳифасида ёмғир остида “Ёмғир ёғалоқ” қўшиғини куйлаб, рақсга тушгани акс етган ҳазиломуз видеони еълон қилди. Ушбу тасвир ижтимоий тармоқларда қисқа вақт ичида кенг тарқалиб, фойдаланувчилар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Тармоқ фойдаланувчиларининг бир қисми санъаткорнинг чиқишини ижобий баҳолаб кайфият улашганини ёзган бўлса, айримлар уни танқидий руҳда қабул қилди.
Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўз Instagram саҳифасида навбатдаги ноодатий ва ҳазиломуз видео билан бўлишди. Унда санъаткор ёмғир остида ҳаммага яхши таниш бўлган “Ёмғир ёғалоқ” қўшиғини куйлаб, рақсга тушгани акс этган.
Видео қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчиларнинг бир қисми ушбу чиқишни ижобий баҳолаб, хонанданинг кайфият улашганини таъкидлашган.
Бироқ айримлар видеони танқидий руҳда баҳолаб, турли фикрлар билдирган. Яна кўпчилик эса ушбу қўшиқ орқали ёшлик хотиралари жонланганини ёзиб қолдирган.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Жаҳонгир Отажоновнинг ушбу видеоси томошабинлар эътиборини тортиб, ижтимоий тармоқларда фаол муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.






























Изоҳлар 0
…