date

Жикия "Анталяспор"даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Жикия "Анталяспор"даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

"Анталяспор" ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти борасида берилган саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг сўзлари "FNL s Ilyovym" телеграм-канали эълон қилган видеода келтирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Шунингдек, футболчи Туркиядаги шароитлар ва муҳит ўзини тўлиқ қониқтираётганини табассум билан таъкидлади.

Георгий Жикия "Анталяспор" сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шундан буён у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга ҳам улгурди.

Ҳозир "Анталяспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия "Анталяспор"даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди