Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Туркиянинг «Антальяспор» клубида тўп сураётган ҳимоячи Георгий Жикия жамоада ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида гапирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали тарқатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у «Ҳаммаси яхши, раҳмат», деб жавоб берди. Туркиядаги шароитлар ҳам кўнгилдагидек эканини таъкидлаб, у барчаси жойида эканини табассум билан айтди.
Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилганди. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг