date

Роналдиньо Олимпиада чемпиони Бротенни табриклади

Роналдиньо Олимпиада чемпиони Бротенни табриклади

“Барселона” ва “Милан”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо Италияда ўтаётган Қишки Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган бразилиялик тоғ чанғичиси Лукас Пинейро Бротенга табрик йўллади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Афсонавий футболчи ижтимоий тармоқларда эълон қилган хабаринида: “Лукас, ғалаба билан табриклайман. Бу ютуғинг биз учун катта фахр”, — дея ёзди.

Роналдиньо фаолияти давомида “Барселона” ва “Милан”дан ташқари “Гремио”, “ПСЖ”, “Фламенго”, “Атлетико Минейро”, “Флуминенсе” ҳамда “Кератаро” шарафини ҳам ҳимоя қилган. Бразилия миллий жамоасида эса 97 учрашувда майдонга тушиб, 33 та гол урган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдиньо Олимпиада чемпиони Бротенни табриклади