«РБ Лейпциг» асосий дарвозабони Гулачини йўқотди

«РБ Лейпциг» бир муддатга асосий дарвозабони Петер Гулачисиз қолади. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, тажрибали посбон камида бир ярим ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Венгриялик футболчи жароҳатни «буқалар»нинг «Волфсбург»га қарши уй учрашувида олган. У биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйинни давом эттира олмай, майдонни тарк этганди.
Яхши томони — Гулачиги жарроҳлик амалиёти талаб қилинмайди. Тиббий текширувлар унинг чап тиззасидаги медиал коллатерал боғлам узилганини кўрсатди.
Дарвозабон жорий мавсумда барча мусобақаларда 22 та расмий ўйинда қатнашиб, шундан 10 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
«РБ Лейпциг» Германия чемпионати турнир жадвалида 40 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг