Google Pixel 9 экранида яшил чизиқ пайдо бўлди
Reddit форумида Голд_Блакксмит_7678 ники билан танилган Google Pixel 9 смартфони эгаси навбатдаги хавфсизлик янгиланишини ўрнатгандан сўнг кутилмаган муаммога дуч келганини маълум қилди. Фойдаланувчининг сўзларига кўра, дастурий таъминот янгилангач, қурилма дисплейида бутун экран бўйлаб ўтувчи характерли яшил чизиқ пайдо бўлган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бундай турдаги нуқсонлар Google Pixel смартфонлари фойдаланувчилари учун бегона эмас, бироқ бу сафар компаниянинг муносабати кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Google қўллаб-қувватлаш хизмати смартфоннинг кафолат муддати тугаганини рўкач қилиб, фойдаланувчига 400 доллар эвазига пуллик таъмирлашни ёки янги қурилма сотиб олиш учун 20 фоизлик чегирма таклиф қилди.
Смартфон эгаси ушбу қарорга қатъиян эътироз билдирди. Унинг таъкидлашича, Google Pixel 9 ҳеч қандай механик шикастланишга учрамаган, тушириб юборилмаган ва сув тегмаган. Муаммо айнан тизим янгиланишидан сўнг дарҳол юзага келганини исботлашга ҳаракат қилди.
Бир неча бор қилинган мурожаатлар ва ҳолатнинг ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинишидан сўнг, Google ўз позициясини ўзгартиришга мажбур бўлди. Компания вазиятни қайта кўриб чиқиб, қурилмани махсус "истисно тариқасидаги қўллаб-қувватлаш дастури" доирасида бепул алмаштириб беришга рози бўлди.





























Изоҳлар 0
…