Йирик криптобиржалар SpaceX IPO акцияларини бекор қилди

Bybit, Binance, Bitget Валлет ва MEXC каби йирик криптовалюта савдо платформалари SpaceX компаниясининг токенлаштирилган IPO кампанияларини бекор қилди ва фойдаланувчиларга маблағларни қайтаришни вада қилди. Жума куни SpaceX Nasdaq биржасида оммавий савдоларга чиқди. Компания акциялари 135 доллардан таклиф этилган бўлса-да, савдолар 150 доллардан бошланиб, кун якунида 161,11 долларгача кўтарилди. Натижада компаниянинг бозор қиймати 2 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Бироқ, IPO акцияларига токенлаштирилган киришни таклиф қилган крипто платформалар SpaceX акцияларига бўлган талабни қондира олмади. Бир қатор биржалар бунга Kraken компаниясига тегишли бўлган xStocks платформасининг асосий активларни етказиб бера олмаганини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Хусусан, Bybit ўзининг янги Bybit IPO Эхпресс хизмати орқали SpaceX акцияларини тақдим эта олмаслигини биринчилардан бўлиб эълон қилди.
Binance платформасининг SpaceX токенлаштирилган IPO кампанияси 557 миллион доллардан ортиқ USDC депозитларини жалб қилган эди. Шунга қарамай, биржа "назорат қилиб бўлмайдиган ҳолатлар" туфайли жараённи давом эттира олмаслигини билдирди. Маълум бўлишича, Binance Валлет ҳам ушбу масалада xStocks хизматига таянган эди. Bitget Валлет ва MEXC ҳам худди шундай муаммога дуч келганини тасдиқлади.
Bitget Валлет операцион директори Алвин Кан Х ижтимоий тармоғида ушбу ҳолатдан афсусда эканини ва фойдаланувчиларга пуллар қайтарилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу воқеа саноатдаги ишончга зарба бўлган бўлса-да, платформалар бу вазиятдан кучлироқ бўлиб чиқади. Ҳозирда барча жабрланган фойдаланувчиларга инвестиция қилинган маблағларни тўлиқ қайтариш чоралари кўрилмоқда.
























Изоҳлар 0
…