date

Кубараси Фликнинг қаттиқ оҳанги жамоани асрайди деб ҳисоблайди

Кубараси Фликнинг қаттиқ оҳанги жамоани асрайди деб ҳисоблайди

“Барселона” ҳимоячиси Пау Кубараси жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан ишлаш жараёни ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кубарасининг айтишича, Флик футболчилардан ўзига ишонган ҳолда, эркин ўйнашни талаб қилади. Ташқаридан қараганда у кўп бақираётгандек туюлиши мумкин, бироқ жамоа ичида мураббий доимо футболчиларини ҳимоя қилиб, қўллаб-қувватлайди.

Жорий мавсумда 19 ёшли Кубараси барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” аввалги турда сафарда “Жирона”га 1:2 ҳисобида ютқазиб, Ла Лига пешқадамлигини бой берган эди. 25-турда “кўк-анорранглилар” 22-февраль куни ўз майдонида “Леванте”ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кубараси Фликнинг қаттиқ оҳанги жамоани асрайди деб ҳисоблайди