ПСЖ Сенни Мейулу билан 2030 йилгача шартнома тузмоқчи

Пари Сен-Жермен ярим ҳимоячиси Сенни Мейулу билан келишувни узайтирмоқчи. Инсайдер Фабрис Ҳокинс ҳисоботига таянган ҳолда «Газета.Ru» хабар беришича, клуб 19 ёшли футболчига 2030 йилгача мўлжалланган янги, узоқ муддатли контракт таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ёш француз футболчисига Европанинг бошқа клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ Мейулу ПСЖни тарк этишни ўйламаяпти.
Аввалроқ ПСЖ ярим ҳимоячи Жоау Невеш, ҳужумчи Усман Дембеле ҳамда вингер Бредли Баркoла билан ҳам шартномаларни узайтириш ниятида экани маълум бўлганди.
Мейулу жорий мавсумда Луис Энрике жамоаси сафида 28 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатма қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг