date

Джикиянинг ўйин амалиёти йўқлиги жароҳат билан боғлиқ эди

Джикиянинг ўйин амалиёти йўқлиги жароҳат билан боғлиқ эди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия нега сўнгги пайтда майдонга кам тушгани юзасидан унинг Туркиядаги вакили Малик Арутюнов изоҳ берди. Агент футболчининг ўйин амалиёти етишмаслигини жароҳат оқибати билан боғлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Арутюновнинг айтишича, Джикия ҳозир тўлиқ тикланган ва жамоага яқинда келган янги бош мураббий ҳам унга ишонч билдирмоқда.

«Ўйлайманки, Джикия “Фенербахче”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушади. Клубда аллақачон учинчи мураббий алмашди, ҳар бирининг қараши бошқача. Унинг ўйнамагани жароҳат сабабли эди», — дея Арутюновнинг сўзларини «Чемпионат» келтиради.

2025/2026 йилги мавсумда россиялик футболчи Туркия чемпионати ва кубогида жами 13 та учрашув ўтказиб, 2 та гол муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Джикиянинг ўйин амалиёти йўқлиги жароҳат билан боғлиқ эди