date

«Интер» футболчиси ижарада оғир жароҳат олиб сафдан чиқди

«Интер» футболчиси ижарада оғир жароҳат олиб сафдан чиқди

Миланнинг «Интер» клубидан «Расинг Авельянеда» сафига ижара асосида ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Валентин Карбони узоқ муддат майдонга туша олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентиналик манбаларга кўра, 20 ёшли футболчида тиззанинг олдинги хочсимон боғлами узилгани аниқланган. Унинг тикланиш жараёни 6 ойдан 8 ойгача давом этиши кутилмоқда.

«Расинг» Карбонини январ ойида «Интер»дан ижарага олган ва келишув жорий йил декабр охиригача мўлжалланган. Мавсумнинг биринчи қисмида у «Женоа»да тўп суриб, 15 учрашувда майдонга тушди ва 1 гол урди. Истеъдодли аргентиналикнинг «нерадзурри» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» футболчиси ижарада оғир жароҳат олиб сафдан чиқди