Гарри Кейн ўзини Олтин тўп учун асосий номзодлардан бири деб ҳисобламоқда

Гарри Кейн ўзини Олтин тўп учун асосий номзодлардан бири деб ҳисобламоқда

Бавария ҳужумчиси Гарри Кейн якунланган мавсумдаги ажойиб натижаларидан сўнг ўзини нуфузли "Олтин тўп" мукофотига асосий даъвогарлардан бири деб билишини маълум қилди. Англиялик тўпурар ЛЪEқуипе нашрига берган интервюсида ўзининг голлари ва жамоавий ютуқлари уни ушбу совринга яқинлаштирганини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Бу мавсумда киритган голларим ва қўлга киритган совринларимни ҳисобга олса, мен пойгада бор деб ўйлайман. Айниқса, Англия терма жамоаси АҚШ, Мексика ва Канадада ўтадиган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, соврин инглиз футболчисига насиб этишини тасаввур қилиш қийин эмас", — деди 32 ёшли ҳужумчи.

Кейн Бавария сафида барча мусобақаларда 61 та гол уришга муваффақ бўлди. У бу натижани Лионель Месси ва Криштиану Роналдо даражасидаги кўрсаткич деб ҳисоблайди. "60 талик довондан ўтганингиздан сўнг, сиз Лионель Месси ва Криштиану Роналдо билан бир хил стратосферага чиқасиз. Бир пайтлар уларнинг рақамлари мен учун етиб бўлмасдек туюларди", — дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, ҳужумчи Англия терма жамоасининг янги бош мураббийи Томас Тухел ҳақида ҳам ижобий фикр билдирди. Кейн Мюнхен клубидаги фаолияти давомида мутахассис билан ишлаш унга ёққанини ва унинг ғоялари терма жамоага муваффақият келтиришига ишонишини айтди.

"Олтин тўп" топшириш маросими 26-октабр куни Лондонда бўлиб ўтади. Гарри Кейн ўзининг туғилган шаҳрида ушбу мукофотни қўлга киритиш у учун ўзгача рамзий маънога эга бўлишини яширмади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар