Ювентус Алиссон трансферидан воз кечиб Эмилиано Мартинезга эътибор қаратди

1 дақиқа ўқиш354
Ювентус Алиссон трансферидан воз кечиб Эмилиано Мартинезга эътибор қаратди

Туриннинг Ювентус клуби Ливерпул дарвозабони Алиссон Беккер трансфери борасидаги уринишлари муваффақиятсизликка учрагач, бор эътиборини Эмилиано Мартинезга қаратди. Бразилиялик посбон билан шахсий келишувга эришилгани ҳақидаги хабарларга қарамай, Мерсисайд клуби ўз етакчисини сотишни истамаяпти. Бу эса "кекса синьора"ни янги мавсум олдидан бошқа вариантларни кўриб чиқишга мажбур қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ливерпул Алиссон билан шартномани яна 12 ойга узайтириш бандини фаоллаштирди ва таркибдаги барқарорликни сақлаб қолиш ниятида. Англия Премер-лигаси клуби бир қатор тажрибали ўйинчилар кетганидан сўнг, асосий дарвозабонини қўйиб юбормасликка қарор қилган. Шу сабабли, Ювентус раҳбарияти трансфер бозорида муқобил номзодлар рўйхатини шакллантирди.

Gazzetta нашрининг хабарига кўра, Астон Вилла посбони ва 2022-йилги Жаҳон чемпионати қаҳрамони Эмилиано Мартинез Турин клуби учун асосий нишонга айланган. 33 ёшли аргентиналик дарвозабон янги чорловлар учун очиқ эканини билдирган. Унинг трансфер қиймати тахминан 20 миллион еврога баҳоланмоқда, бироқ унинг 6 миллион евролик йиллик маоши Ювентус учун молиявий қийинчилик туғдириши мумкин.

Шу билан бирга, туринликлар Тоттенхем дарвозабони Гуглиелмо Викарио вариантини ҳам кузатиб боришмоқда. 29 ёшли италиялик посбон А Серияга қайтишни истамоқда. Викарионинг маоши Эмилиано Мартинезга қараганда анча кам (йилига 3-4 миллион евро) экани Ювентус раҳбариятининг иқтисодий режаларига кўпроқ мос келади. Ҳозирда клуб ушбу икки номзоддан бирини танлаш арафасида турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?