Сандро Тоттенхемга Манчестер Сити юлдузи Савинҳони сотиб олишни маслаҳат берди

Тоттенхем жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Сандро клуб раҳбариятига таркибни кучайтириш бўйича ўз тавсияларини берди. Бразилиялик собиқ футболчининг фикрича, Лондон клуби Манчестер Сити қанот ҳужумчиси Савинҳо учун курашиши лозим. Сандро Роберто Де Зерби қўл остидаги жамоа ёзги трансфер ойнасида айнан ҳужум чизиғи ва марказий ҳимояни мустаҳкамлаши шарт деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Роберто Де Зерби март ойида жамоани қабул қилиб олганидан сўнг, Англия Премер-лигасида жон сақлаб қолиш вазифасини уддалади. Эндиликда италиялик мутахассис олдида таркибни қайта қуриш вазифаси турибди. Сандро Стаке нашрига берган интервюсида Ричарлисон ва Кристиан Ромеро каби етакчиларнинг кетиш эҳтимоли юқорилигини, шу сабабли Савинҳо каби динамик ўйинчилар жамоага жуда зарурлигини таъкидлади.
Савинҳо Манчестер Сити таркибига Троес клубидан келиб қўшилганидан буён ўзини кўрсата олди. Бунгача у Жирона сафида 41 ўйинда 11 та гол уриб, мутахассислар эътиборини тортган эди. Сандро бразилиялик вингернинг ўйин услуби Тоттенхем анъаналарига мос келишини ва у жамоанинг ҳужумкорлик фалсафасини янги босқичга олиб чиқишига ишонмоқда.
Шунингдек, Сандро клуб раҳбариятини Роберто Де Зербига вақт беришга чақирди. У Пеп Гуардиола мисолида муваффақиятли лойиҳалар вақт талаб қилишини тушунтирди. Тоттенхем учун келаётган ёзги трансфер мавсуми ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади, чунки жамоа нафақат янги ўйинчиларни жалб қилиши, балки ўзининг ҳужумкор ўйин услубини қайта тиклаши лозим.






























Изоҳлар 0
…