date
views 4 533

Ди Мария Эмеридан ўзини «Барселона»га қўйиб юборишни сўради

Ди Мария Эмеридан ўзини «Барселона»га қўйиб юборишни сўради
«ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария «Барселона»га ўтишни хоҳламоқда, дея хабар қилмоқда Cadena Ser.

Манбада айтилишича, Аргентина терма жамоаси вакили парижликлар устози Унаи Эмеридан ўзини «Барселона»га қўйиб юборишни сўраган. Бироқ «ПСЖ» раҳбарияти Ди Мария билан хайрлашмоқчи эмас, клуб президенти Носсир Ал Ҳалайфи бу ҳақда бир неча бор таъкидлаб ўтганди.

Ўз навбатида парижликлар «кўк-анорранглилар» ярим ҳимоячиси Андреа Гомешга қизиқиш билдирмоқдалар. Каталонияликлар клуби эса бу икки футболчини “рокировка” қилишдан умидвор бўлмоқда.

Манба: uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ди Мария Эмеридан ўзини «Барселона»га қўйиб юборишни сўради