12:00 / 31.05.2021
2 752

Шомуродов қандай ҳужумчи эканини келаси мавсум кўрсатиб беради!


Якунланган мавсум “Женоа” учун барқарор кечмади. Чемпионат аввалида генуяликлар муваффақиятсизликка юз тутди ва ҳатто мусобақа жадвалида охириги ўрингача тушиб қолди. Бир қарашда, жамоа таркиби истеъдодли ва кучли футболчилардан иборат эди. Лекин жамоа кўрсатаётган ўйин аввалига мухлисларга ҳам, мутахассисларга ҳам ёқмагани бор гап.

Мавсум ўртасида Роландо Маран истеъфога чиқарилиб, ўрнига Давиде Баллардини таклиф этилиши вазиятни ўзгартирди. “Женоа” ҳужумкорликка урғу берди. Аксарият футболчиларнинг ўйини очилди. Шунга қарамай, Яна бир эътиборга молик масала шуки, бу жамоа таркибида деяли ҳеч бир футболчи бутун мавсум давомида барқарор ўйин намойиш қила олмади.

Шундай пайтлар бўлдики, истеъдодли ёш ҳужумчи Жанлука Скамакка порлади, баъзан қария Горан Пандев муҳим голларни урди, жамоа тўпурари Маттиа Дестронинг “иштаҳаси” очилиб кетган вазиятлар ҳам бўлди. Чемпионат охирига келиб, “Женоа”нинг энг ёрқин ўйинчиси сифатида Элдор Шомуродов порлади.

Сўнгги учрашувларда ҳамюртимиз гол уриш бўйича лига тўпурарлари – Криштиану Роналду, Ромелу Лукаку ва Луис Муриэлдан ҳам сермаҳсул ўйин кўрсатиб, олқишларга сазовор бўлди.

Генуяликлик мухлислар худди экспертлар сингари якунланган мавсумни таҳлил қилар экан, жамоанинг ҳақиқий етакчиси ва юлдузи ким бўлганини аниқлашга ҳам ҳаракат қилмоқда. Хусусан, айрим ишқибозлар Элдор Шомуродовга ишонч билдирмоқда.

Эътиборингизга “Женоа”нинг расмий тармоқларида мухлислар Элдор Шомуродов ҳақида қолдирган фикр-мулоҳазаларни ҳавола этамиз.

Francesco Marino: Ўйин сифати бўйича энг яхши ўйинчилар сифатида Милан Бадель, Элдор Шомуродов ва Кевин Стротмандир. Учаласи ҳам янги футболчилар. Шундай экан, менежментимизнинг самарали меҳнатини тан олиш керак. Молиявий қийин вазиятда улар жамоани кучайтира олди.

Cristina Di Stefano: Менга дарвозабон Маттиа Периннинг ўйини ёқди. Ҳа, у хатога йўл қўйган вазиятлар ҳам кўп бўлди. Лекин ёрқин сэйвлари ҳам етарли. Майдондаги ўйинчилардан энг зўрини аниқлаш қийин. Шунга қарамай, мен Шомуродовни танлайман. Чунки Элдор чемпионат якунидаги ўйинлари билан омадсиз футболчидан мавсум кашфиётига айлана олди.

Tina Leone (Cristina Di Stefano фикрига жавобан): Биз мавсумнинг энг яхши футболчисини муҳокама қиляпмиз, сиз эса охирида бир неча учрашувда яхши ўйнаган футболчини мақтаяпсиз. Шомуродовнинг қандай ҳужумчи эканини келаси мавсум кўрсатиб беради!

Aleandro Mattoni: Якунланган мавсумда алоҳи бир футболчини ажратиш қийин. Жамоамиздагиларга барқарорлик етишмади. Дестро мавсум ўртасида яхши ўйнади. Шомуродов биринчи даврада ўзини кўрсата олмади, лекин чемпионат охирига келиб, энг зўри бўлди. Мавсум бошида эса, бирорта футболчимиз кўзга ташлангани йўқ.

Luigi Mannarino: Ҳозир, кўпчилик Шомуродовни мақтаяпти. У охирида кўп гол уриб, ўзини кўрсатди. Элдор ҳамманинг эътиборида. Бутун мавсум давомида Милан Бадель барқарор ўйнади ва майдон марказининг эгаси ким эканини кўрсата олди.

Meccariello Nicolas: Энг яхши ҳимоячи Доменико Кришито, энг яхши ярим ҳимоячи Милан Бадель ва энг яхши  ҳужумчи Элдор Шомуродов. Буларнинг ҳар бири ўз ишида жуда фойдали футболчи эканини кўрсатиб қўйди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов қандай ҳужумчи эканини келаси мавсум кўрсатиб беради!