Ўзбекистон футболи фахри Элдор Шомуродов 31 ёшни қарши олди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ҳамда Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов кеча, 31 ёшни қарши олди.
Иқтидорли футболчи 1995 йил 29 июн куни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида таваллуд топган. У футболга илк қадамларини 6 ёшида қўйган ва шундан буён ўзининг меҳнати ҳамда истеъдоди билан юртимизнинг энг машҳур футболчиларидан бирига айланди.
Фаолияти давомида Шомуродов Ўзбекистоннинг "Машъал" ва "Бунёдкор", Россиянинг "Ростов", Италиянинг "Женоа" ва "Рома" клублари сафида муваффақиятли тўп сурди. 2025 йилда у "Рома"дан Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубига ижара асосида ўтди. Кейинчалик турк клуби футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олди.
Минглаб футбол мухлислари ижтимоий тармоқларда Элдор Шомуродовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга янги мавсумда улкан муваффақиятлар тиламоқда.






























Изоҳлар 0
…