Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган уч ўйин 25 август, чоршанба куни бўлиб ўтди.
«Қўқон-1912» ҳамда «Сурхон» жамоалари ўртасидаги ўйинда қўқонликлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 15-дақиқада Иван Ёсович жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 43-дақиқада Сардорбек Азимов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Ушбу ғалабадан кейин қўқонликлар очколари сонини 17 тага етказган ҳолда 9-ўринга кўтаралиб олди. «Сурхон» эса 14 очко билан 11-поғонадан ўрин олган.
«Сўғдиёна» ва «Қизилқум» ўртасидаги баҳс 2:1 ҳисобида якунланди. Даниэль Насриддинов 38-дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 65-дақиқа эса Лука Чермел орадаги фарқни оширди. Қўшиб берилган дақиқаларда Элгужа Григалашвили пенальтидан унумли фойдалана олмади, бироқ қайтган тўпни ўзи дарвозага жойлаб қўйди.
Бу натижадан кейин «Сўғдиёна» 30 очко билан 2-ўринга кўтарилган бўлса, «Қизилқум» 25 очко жамғариб, 4-ўринни банд этиб турибди.
«Металлург» «Машъал»ни меҳмон қилди. Учрашувда муборакликлар Ойбек Нурматов ва Шаҳзод Шаймановнинг голларига эвазига ғалабани қўлга киритди. «Металлург» 16 очко билан 11-ўринда бормоқда. «Машъал» эса ғалабадан сўнг очколари сонини 16 тага етказди ва 10-ўринга кўтарилиб олди.
«Қўқон-1912» — «Сурхон» 2:0
Голлар: 1:0 — 15 Ёсович, 2:0 — 43 Азимов
«Қўқон-1912»: 96. Исломжон Абдуллаев, 5. Славко Лукич, 11. Мўминжон Мелиев (18. Анваржон Ҳожимирзаэв, 55), 13. Сардорбек Азимов (19. Суҳроб Бердиев, 64), 15. Ойбек Рустамов, 20. Иқболжон Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (7. Асадбек Собиржонов, 55), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Ёсович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Андрей Сидоров (10. Шоҳназар Норбеков, 75).
«Сурхон»: 12. Рустам Нортожиев, 2. Мурод Тўйчибоев (66. Беҳруз Шайдулов, 86), 4. Жавоҳир Соҳибов (99. Камрон Саидазимов, 62), 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Алишер Салимов, 11. Зоҳир Пиримов (10. Муродбек Бобожонов 46), 14. Жасур Холтўраев, 19. Нуриддин Ҳасанов, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 77. Асрор Ғофуров (7. Исломжон Тошпўлатов, 46), 80. Никита Павленко (9. Низомжон Норов, 62).
Огоҳлантириш: Норбеков (87).
«Сўғдиёна» — «Қизилқум» 2:1
Голлар: 1:0 — 38 Насриддинов, 2:0 — 64 Чермел, 2:1 — 90+2 Григалашвили
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 5. Аюбхон Нўманов, 6. Искандар Шойқулов, 10. Шоҳруз Норхонов, 11. Жасур Ҳасанов, 14. Даниэль Насриддинов, 17. Шаҳбоз Жўрабеков, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (15. Жасур Ҳакимов, 63), 31. Лука Чермел, 93. Марко Колакович.
«Қизилқум»: 1. Игнатий Нестеров, 6. Эркин Байдуллаев, 7. Ислом Кенжабоэв, 8. Гиорги Кухианидзе, 10. Мате Вацадзе, 17. Салим Мустафоэв, 18. Жасур Азимов, 19. Жамшид Ҳасанов (32. Илҳомжон Кенжаев, 68), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 25. Азизбек Усмонов, 30. Элгужа Григалашвили.
Огоҳлантириш: Номанов (15).
«Металлург» — «Машъал» 1:2
Голлар: 0:1 — 6 Онониву, 1:1 — 56 Нурматов, 1:2 — 78 Шайманов
«Металлург»: 12. Александр Лобанов, 4. Одилбек Абдумажидов, 8. Саламат Қутибоев, 10. Шаҳзодбек Нурматов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 28. Станислав Андреев, 30. Иброҳим Ибрагимов, 48. Дилшод Раҳматуллаев, 55. Акбаржон Исматуллаев, 80. Фаррух Иброҳимов (11. Иван Нагаэв, 69), 98. Дамир Темиров.
«Машал»: 12. Шоҳрухжон Эшбўтаев, 7. Ифеанйи Ифеанйи, 8. Ибек Окоров (20. Худоёрхон Саъдуллаев, 75), 9. Ойбек Нурматов (13. Шаҳзод Шайманов, 75), 10. Чика Оквара, 11. Самюэль Онониву, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 19. Қаҳрамон Баҳодиров, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 33. Сирожиддин Аллаев.
Огоҳлантиришлар: Окоро (30), Оквара (34), Қутибоев (34), Ифеани (46). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди