
Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган ПСЖ ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 8-дақиқасида Гуйе тезкор гол уришга эришди. Иккинчи бўлимда парижликлар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. 74-дақиқада Мбаппенинг чиройли пасидан сўнг Лионель Месси дебют голини урди.
Маълумот учун, айни дамда 4 очко билан пешқадамга айланди, Гвардиола шогирдлари эса 3 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда.
ПСЖ – "Манчестер Сити" 2:0
Голлар: 1:0 – 8 Гуйе, 2:0 – 74 Месси.
ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Эррера, Гуйе (Данилу Перейра, 90), Верратти (Вейналдум, 78), Месси, Неймар, Мбаппе.
"Манчестер Сити" – Эдерсон, Уокер, Лапорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Грилиш (Фоден, 68), Стерлинг (Габриэл Жезус, 78), Марез.
Огоҳлантиришлар: Жоау Канселу (24), де Брюйне (39), Верратти (77). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар