Россия ва Хитой олимлари қаттиқ танали аккумуляторлар учун янги электролит яратди

Россия ва Хитой олимлари қаттиқ танали аккумуляторлар учун янги электролит яратди
Аудио версияси

Россия ва Хитой олимлари қаттиқ танали аккумуляторларнинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва хизмат муддатини оширишга хизмат қилувчи такомиллаштирилган керамик электролит ҳамда махсус ҳимоя қатламини ишлаб чиқишди. Мазкур лойиҳада “Идея” илмий маркази, М.В. Ломоносов номидаги МДУ, Циан Сзёотун университети ва “Дубна” давлат университети мутахассислари иштирок этишди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тадқиқотнинг асосий мақсади истиқболли қаттиқ танали литийли батареяларнинг энг катта муаммоларидан бири — қисқа туташувга олиб келиши мумкин бўлган литий дендритлари ҳосил бўлишини бартараф этишдир. Бунинг учун тадқиқотчилар керамик кукунларни йирик ва майда зарралар билан аралаштириб, электролит таркибини яхшилашди. Натижада материал янада зичроқ, мустаҳкамроқ ҳамда кимёвий ва электрокимёвий таъсирларга чидамли бўлди.

Бундан ташқари, керамик электролит ва литий аноди ўртасида юпқа икки қатламли ҳимоя интерфейси яратилди. Ушбу қатлам керамиканинг емирилишини олдини олади ва дендритлар ўсишини секинлаштиради. Янги ҳимоя қатламига эга аккумуляторлар 1400 соатдан ортиқ ишлади, бу эса ҳимояланмаган аналогларга қараганда қарийб икки баравар кўп демакдир.

Синовлар натижасига кўра, 100 та зарядлаш ва қувватсизланиш сиклидан сўнг батареялар ўзининг дастлабки сиғимини 95 фоизга сақлаб қолди, кулон самарадорлиги эса 99,9 фоизни ташкил этди. Шунингдек, 300 °К ҳароратгача қиздирилганда ҳам янги элементлар ўз бутунлигини сақлаб қолган бўшса, ҳимоя қатлами бўмаган намуналар парчаланиб кетган.

Олимларнинг таъкидлашича, ушбу технология нафақат самарали, балки кенг миқёсда ишлаб чиқаришга ҳам мос келади. Бу эса қаттиқ танали аккумуляторларни реал қурилмаларда амалий қўллаш жараёнини сезиларли даражада яқинлаштириши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар