iPhone 18 Pro ва Pro Max корпусларининг ранглари жонли суратларда кўрсатилди

Интернет тармоғида iPhone 18 Pro ва Pro Max моделларининг корпуслари акс этган суратлар тарқалди. Ушбу тасвирлар янги қурилмаларнинг ички ва ташқи кўриниши ҳақида дастлабки тасаввурларни беради. Суратларда уч хил рангдаги корпусларни кўриш мумкин: тўқ гилос ранг, оч ҳаворанг ва классик қора. Тахминларга кўра, Apple ўтган йилги тўқ сариқ рангдан сўнг ранглар палитрасида тажриба ўтказишни давом эттиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Камера блокининг шакли ва жойлашувига кўра, макетлар деярли iPhone 17 Pro дизайнини такрорлайди. Суратлардан хулоса қилиш мумкинки, компания корпус дизайнига кескин ўзгаришлар киритмасдан, асосан ранглар гаммасини янгилаш билан чекланмоқда. Шунингдек, орқа панел элементлари ва СИМ-карта слотлари ҳам намойиш этилган.
Асосий инновациялар қурилманинг ички қисмида кутилмоқда. Таҳлилчилар ва инсайдерлар 2 нанометрли технологик жараёнга асосланган А20 Pro чипи, камера имкониятларининг кенгайиши ва Dynamic Island тизимидаги эҳтимолий ўзгаришларни муҳокама қилишмоқда. Аввалроқ iPhone 18 Pro линияси янги дизайн ва кенгайтирилган ранглар палитрасига, жумладан, тўқ қизил вариантга эга бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Яна бир муҳим янгилик — ўзгарувчан диафрагмали камера бўлиб, у турли ёруғлик шароитларида суратга олиш сифатини сезиларли даражада яхшилайди. Шунингдек, сизиб чиққан маълумотлар орасида iPhone 18 Pro аккумуляторларининг сиғими сотиладиган минтақага қараб фарқ қилиши мумкинлиги ҳақидаги кутилмаган хабар ҳам бор.





























Изоҳлар 0
…