Google арзон Android смартфонлар учун Gemini Го сунъий интеллектини тақдим этди

Google компанияси Android операцион тизимида ишловчи энг оддий техник хусусиятларга эга смартфон ва планшетлар учун Gemini сунъий интеллект ёрдамчисининг махсус талқинини эълон қилди. Gemini Го версияси Android Го платформасидаги қурилмалар учун мўлжалланган бўлиб, у ҳамёнбоп гаджетлар имкониятларини кенгайтиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги ассистентнинг ишлаши учун асосий талаб — камида 2 GB тезкор хотира (RAM) мавжудлигидир. Ушбу кўрсаткич Android 13 талқинидан бошлаб Android (Го Эдитион) бошқарувидаги смартфонлар учун стандарт минимум ҳисобланади. Шу тариқа, замонавий бюджетли қурилмаларнинг катта қисми Gemini Го хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Gemini Го стандарт сунъий интеллектнинг оптималлаштирилган талқини бўлиб, у чекланган ресурслар — кичик ҳажмдаги хотира ва паст ҳисоблаш қуввати шароитида ишлашга мослаштирилган. У аввалги Google Assistant Го ўрнини эгаллайди ва Google Search иловасига интеграция қилинган. Фойдаланувчилар уни "Уйга" (Ҳоме) тугмасини ёки қувват тугмасини босиб туриш орқали фаоллаштиришлари мумкин.
Енгиллаштирилган версия бўлишига қарамай, Gemini Го кенг функциялар тўпламига эга. У матнларни таҳлил қилиш, саволларга жавоб бериш ва контент яратишга қодир. Шунингдек, ассистент мураккаброқ сўровлар ва мулоқотлар учун контекст сифатида ҳужжатлар, фотосуратлар ва бошқа файлларни юклаш имконини беради.
Gemini Го хизматини тарқатиш жараёни аллақачон бошланган. Бироқ, Google компаниясининг бошқа йирик янгиланишлари каби, бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади ва яқин вақт ичида барча ҳудудлардаги фойдаланувчилар учун очиқ бўлади.





























Изоҳлар 0
…