Elon Muskнинг 2 тонналик Старфалл «учар ликопчаси» совуқ газли двигателларда ишлайди

Янги маълумотларга кўра, Старфалл лойиҳаси диаметри 3,1 метр, баландлиги 0,75 метр ва оғирлиги тахминан 2,1 тоннани ташкил этувчи ихчам қайтувчи капсуладир. Қурилманинг парвоз вақтидаги йўналишини бошқариш учун совуқ газда ишлайдиган двигателлардан фойдаланиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Капсуланинг Ерга хавфсиз қўнишини таъминлаш мақсадида асосий, тортувчи ва тормозловчи парашютлар тизими ишлаб чиқилган. Старфалл лойиҳасининг асосий мақсади орбитал ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантиришдан иборат бўлиб, бу коинот саноатида янги даврни очиши кутилмоқда.
Режага кўра, зарур ускуналар ва хомашёлар орбитага етказилади ва у ерда микрогравитация ҳамда вакуум шароитида маҳсулотлар тайёрланади. Тайёр буюмлар эса Старфалл капсуласи ёрдамида Ерга қайтарилади. Бундай имкониятлар юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун жуда истиқболли ҳисобланади.
Шунингдек, SpaceX компанияси Старфалл тизимини Ер юзидаги нуқталар орасида орбитал ва суборбитал траекториялар бўйлаб юкларни ўта тезкор етказиб бериш воситаси сифатида ҳам кўрмоқда. Ушбу технология АҚШ ҳарбий тузилмаларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.





























Изоҳлар 0
…