Фарғонада сув ҳавзасидаги бахтсиз ҳодиса ўлим билан якунланди

Фарғона вилоятининг Бағдод туманида фермер хўжаликларидан бирида 3 июн куни фожиали ҳодиса содир бўлди. Мембранали сув ҳавзасига тушиб кетган фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Мутахассислар бундай сув омборларининг ички қисми сирпанчиқ қоплама билан қопланганини ва қутқарув воситалари йўқлигида инсонлар учун хавф катта эканини таъкидлашмоқда.
Фарғона вилоятининг Бағдод туманида жойлашган фермер хўжаликларидан бирида фожиали воқеа содир бўлди. Мембранали сув ҳавзасига тушиб кетган фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 3 июнь куни рўй берган. Қайд этилишича, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланилаётган мембранали сув ҳавзаларида шунга ўхшаш кўнгилсиз ҳолатлар бир неча бор кузатилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай сув омборларининг ички қисми махсус сирпанчиқ қоплама билан қопланган бўлади. Шу сабабли тасодифан сувга тушиб кетган инсонлар мустақил равишда соҳилга чиқишда жиддий қийинчиликка дуч келади. Айниқса, қутқарув воситалари мавжуд бўлмаган ҳолларда хавф янада ортадим






























Изоҳлар 0
…