GitLab сунъий интеллектга ўтиш доирасида ходимларининг 14 фоизини бўшатди

1 дақиқа ўқиш248
GitLab сунъий интеллектга ўтиш доирасида ходимларининг 14 фоизини бўшатди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • ГитЛаб сунъий интеллектга ўтиш доирасида ишчи кучининг 14 фоизини, яъни 350 нафар ходимни ишдан бўшатди.
  • Бу қарор компаниянинг таркибий ўзгаришлари ва 22 та давлатдаги фаолиятини тўхтатиши билан боғлиқ.
  • Компания раҳбарияти бошқарув қатламларини қисқартириб, сунъий интеллектга хизмат кўрсатувчи инфратузилмага эътибор қаратмоқчи.
  • ГитЛаб, шунингдек, АИ юкламалари учун оптималлаштириш мақсадида йирик АИ-лаборатория билан ҳамкорлик ўрнатди.

Дастурчилар учун машҳур GitLab платформаси ўз ишчи кучининг қарийб 14 фоизини, яни тахминан 350 нафар ходимни ишдан бўшатганини эълон қилди. Ушбу қарор компаниянинг ўтган ойда бошланган кенг кўламли таркибий ўзгаришлари ва 22 та давлатдаги фаолиятини тўхтатиши билан боғлиқ. Компания раҳбарияти бошқарув қатламларини қисқартириш ва асосий эътиборни сунъий интеллект (AI) оқимларига хизмат кўрсатувчи инфратузилмага қаратишни мақсад қилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компания бош директори Билл Стаплеснинг сўзларига кўра, агентли иш юкламалари (агентик ворклоадс) мавжуд дастурчилар инфратузилмасига кутилганидан анча юқори босим ўтказмоқда. Бу муаммо фақат GitLab'га хос эмас; унинг асосий рақобатчиси бўлган GitHub ҳам сунъий интеллект орқали юборилаётган катта ҳажмдаги маълумотлар оқими туфайли тизим барқарорлигини сақлашда қийинчиликларга дуч келмоқда. Стаплеснинг таъкидлашича, компания 100 баробар ўсишни қўллаб-қувватлаш учун гит тизимини тубдан қайта қуришни бошлаган.

GitLab инфратузилмани AI юкламалари учун оптималлаштириш мақсадида номи очиқланмаган йирик AI-лаборатория билан ҳамкорлик ўрнатди. Янги стратегия доирасида агентлар учун контекстни сақлаш ва олишга мўлжалланган махсус API'лар, шунингдек, дастурчилар ва AI-агентлар ўртасидаги ишни мувофиқлаштирувчи воситалар ишлаб чиқилмоқда. Платформага бошқарув ва назорат воситалари ҳам тўғридан-тўғри интеграция қилинади.

Шу тариқа GitLab ҳам AI технологияларини бизнеснинг асосий қисмига айлантириш учун ходимларини қисқартирган Amazon, Microsoft, Meta ва Oracle каби технологик гигантлар қаторига қўшилди. Статиста маълумотларига кўра, жорий йилда технология соҳасида 100 000 дан ортиқ иш ўрни қисқартирилган. Қизиғи шундаки, кўплаб компаниялар рекорд даражадаги даромадлар ҳақида ҳисобот бераётган бўлса-да, AI'га инвестиция киритиш учун штатларни қисқартиришда давом этмоқда.

GitLab'нинг молиявий кўрсаткичлари ҳам ижобий динамикани кўрсатмоқда. Компаниянинг биринчи чоракдаги даромади ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ошиб, 264 миллион долларни ташкил этди. Ялпи фойда маржаси эса 88 фоизга етди. Режалаштирилган таркибий ўзгаришлар ва ходимларни қисқартириш жараёнлари учун компания 30 миллион доллардан 35 миллион долларгача маблағ сарфлашни кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?