Сан-Францискода ўғри Ваймо роботаксисидан фойдаланиб жиноят содир этди

Сан-Францискода шу йилнинг январ ойида ғайритабиий ўғрилик ҳодисаси юз берди: номаълум шахс ёга кийимларини ўғирлаш учун Ваймо ҳайдовчисиз автомобилидан фойдаланди. Полиция ҳозирча жиноятчини қўлга олишнинг уддасидан чиқа олмади, бу эса роботаксиларнинг кузатув имкониятлари ҳақидаги қарашларни шубҳа остига қўймоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Сан Франциско Чроникле нашрининг хабар беришича, ушбу ҳолат Ваймо компанияси ўз автомобиллари томонидан ёзиб олинган видеоларни қандай бошқаришини очиб берди. Компания сафар давомида тасвирларни сақлаб қолса-да, маълумотлар қанча муддат сақланиши номаълумлигича қолмоқда. Апрел ойида тинтув учун ордер берилган вақтда, керакли кадрлар тизимдан ўчириб юборилган бўлган.
Энг қизиқ жиҳати шундаки, полиция ташқи камералар орқали ҳам ўғрини аниқлай олмаган. Бунга сабаб сифатида видеолардаги юзлар ва деталлар махфийлик сиёсати туфайли хиралаштирилгани (блур) кўрсатилган. Шунингдек, Ваймо аккаунтидаги маълумотлар ҳам терговга ёрдам бермади.
Ҳот 8 Ёга студиясининг хавфсизлик камералари ўғри роботаксида келгани, кийимларни ўғирлаб, яна ўша машинага ўтириб кетганини қайд этган. Бироқ Ваймо томонидан тақдим этилган фойдаланувчи маълумотлари ҳуқуқ-тартибот органларини гумонланувчининг шахсига олиб бормади.





























Изоҳлар 0
…