Қуёшдаги кучли чақнаш зарбаси Ерга етиб келди

3-июн куни Қуёшда юз берган кучли чақнашлар натижасида ҳосил бўлган плазма булути Ерга етиб келди. Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти ва Қуёш-ер физикаси институти олимларининг маълумотларига кўра, дастлабки кўрсаткичлар прогноз қилинганидан анча юmsҳоқроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирча сайёрамизга плазма булутининг фақат чекка қисми тегиб ўтган, унинг асосий ядроси эса ён томондан ўтиб кетган. Воқеалар ривожининг аниқроқ манзараси яқин соатлар ичида маълум бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ, бир нечта плазма булутларининг кетма-кет зарбаси туфайли Ерда Г3-Г4 даражасидаги кучли ва давомий магнит бўрони содир бўлиши башорат қилинган эди. Гарчи ҳозирги ҳолат кутилганидан кучсизроқ бўлса-да, олимлар вазият ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Маълум қилинишича, 3-июн куни Қуёшда бирданига учта йирик чақнаш — М9.3, М7.7 ва ўта кучли Х1.0 синфидаги портлашлар қайд этилган. Уларнинг ҳар бири Ер томон модда отилиши билан кузатилгани сабабли, магнитосферадаги безовталик кейинчалик кучайиши эҳтимоли ҳали ҳам мавжуд.





























Изоҳлар 0
…