Elon Musk: Марсни Ер каби яшашга яроқли сайёрага айлантириш мумкин

Elon Musk Марс ҳақида янги баёнот бериб, уни “таъмирга муҳтож сайёра” деб атади ва у ерда сунъий атмосфера яратиш имконияти борлигини таъкидлади. Миллиардерни фикрича, агар Марсни етарлича иситиш имкони топилса, уни Ерга ўхшаш ҳолатга келтириш мумкин. Бу эса океанлар, ҳаёт шакллари ва сиртда скафандрсиз юриш имкониятини англатади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Яқинда Elon Musk Ой ва Марсда ўз-ўзини таъминлай оладиган цивилизациялар яратиш зарурлигини яна бир бор урғулади. SpaceX компанияси ўз сайтида Марс дастури бўйича маълумотларни янгилади ва кутилмаганда Starship кемасининг Қизил сайёрага илк юк рейслари муддатини яқинлаштирди. Аввалроқ ушбу миссиялар 2030-йилдан олдин амалга ошмаслиги айтилган бўлса, эндиликда 2028-йил мақсад қилиб олинган.
Юклар ва одамларни Марсга етказиб бериш Starship ракетаси ёрдамида амалга оширилади. Elon Muskнинг сўзларига кўра, келажакда Starship орқали коинотга юк ташиш харажатлари самолётда юк ташиш нархидан ҳам арзонроққа тушади. Бу эса коинотни ўзлаштиришда янги даврни очиб бериши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Curiosity марсаходи Марснинг ўтмишида узоқ вақт давомида ер остида илиқ сув захиралари мавжуд бўлгани ҳақида янги далилларни аниқлади. Бироқ, коинот тадқиқотларида йўқотишлар ҳам бор: кўп ойлик уринишлардан сўнг МАВEН сунъий йўлдоши билан алоқани тиклаб бўлмади ва агентлик унинг миссияси якунланганини эълон қилди.





























Изоҳлар 0
…