Инсон танасида уч миллионга яқин тер безлари мавжуд. Терлашнинг ўзи табиий физиологик жараён бўлиб, тери орқали танадан токсинлар ва зарарли моддалар ҳам чиқиб кетади.
Иссиқ ҳавода инсон организмида ўзига хос “кондиционер” — терморегуляция ишга тушади. У танани совитиб, ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олади.
Фото: Дзен
Аслида терининг ҳиди бўлмайди, улар шунчаки тузлар ва органик моддаларни ўз ичига олган суюқликдир. Ёқимсиз ҳиднинг сабабчиси тоза бўлмаган тана ва бактериялардир.
Кундалик фойдаланадиган дезодарант ва антиперспирантлар янада самарали таъсир қилиши учун сизга қуйидаги халқона усуллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Маврак чойи
Фото: Дзен
Тананинг ҳаддан ортиқ терлаши тиббиёт тили билан айтганда гипергидроз касаллигидир. Унга қарши мавракдан тайёрланган чой ва дамлама фойда бериши исботланган. Маврак таркибидаги флавоноидлар, алкалоидлар, урсол кислотаси ва олеин кислотаси туфайли организмдан ортиқча намлик чиқишини камайтиради.
Talk кукуни
Фото: Дзен
Хушбўй ифор билан тўйинган талк ёки чақалоқлар учун мўлжалланган упа ҳам ортиқча терлашда самарали ҳисобланади. Болалар упаси нафақат чақалоқ терисини қизариш ва шикастланишдан ҳимоя қилади, балки намликни ўзига тортиб олиш хусусиятига ҳам эга. Сиз шунчаки терлаш кучайган жойларга озгина моддани қўллашингиз керак. Бундай усулнинг ягона салбий томони — талкни кун давомида бир неча маротаба янгилаб туриш керак.
Олма сиркаси
Фото: Дзен
Кечаси уйқудан аввал қўлтиқ соҳасига олма сиркасини суртиш, сўнг эрталаб душда ювиб ташлаш ҳамда доимгидек дезодарант қўллаш методи ҳам мавжуд.
Ортиқча терлашга қарши усулларнинг қайси биридан фойдаланишингиздан қатъи назар шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг, чунки гипергидроз менопауза ёки жиддий касалликлар борлигидан огоҳлантирувчи белги бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”